Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Ричард Брэнсоннинг космик компанияларига 1 млрд. доллар сармоя киритади
Саудия Арабистонининг энг йирик Public Investment Fund (PIF) суверен фонди британиялик миллиардер Ричард Брэнсоннинг Virgin Group космик компаниялар гуруҳига 1 миллиард доллар сармоя киритади. Bloomberg шу ҳақида маълум қилди.
Сармоя Virgin Group'нинг уч шўъба тузилмасига йўналтирилади: Virgin Galactic космик туристик компанияси, космик қурилмалар қурилиши билан шуғулланувчи Spaceship ва унча катта бўлмаган сунъий йўлдошларни космосга чиқаришга ихтисослашган Virgin Orbit. Келишув шунингдек 480 миллион доллар ҳажмидаги қўшимча сармоялар имконини ҳам кўзда тутади.
Virgin Galactic ҳозирда икки учувчи ва олти йўловчини таший олувчи SpaceShipTwo кемаси устида ишламоқда. Компания ундан космосга чиқишда фойдаланишни режалаштирмоқда.
Саудия Арабистони Virgin'нинг одамларни космосга йўллаш ва сунъий йўлдошларни орбитага чиқаришга доир режаларини қўллаб-қувватламоқда. Компания билан ҳамкорлик мамлакатга космос билан боғлиқ кўнгилочар ҳордиқ тизимини йўлга қўйиш имконини беради, дейилади фонд баёнотида.
Брэнсоннинг сўзларига кўра, PIF инвестициялари Virgin Group'га космик парвозлар дастурини тезлаштириш ва янги авлод сунъий йўлдошларини ишга туширишга тайёрланиш имконини беради. Унинг таъкидлашича, Virgin Galactic бир неча ой ўтиб, сайёҳларни космосга йўллаши мумкин.
PFI'га кўра, Саудия Арабистони инвестициялар эвазига Virgin Group ва Aabar Investments (Абу-Даби) билан бир қаторда компанияларда ўз улушига эга бўлади. Келишув маҳаллий ҳукумат томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
01:39 / 17.05.2025
Virgin Galactic космосга парвозлар нархини оширади
22:15 / 14.05.2025