Ўзбекистонда ҳарбий машиналар ишлаб чиқарилади

Фото: Anadolu
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи давомида «Ўзавтосаноат» АЖ ва Туркиянинг ҳарбий техника ишлаб чиқариш соҳасида етакчи компанияси саналадиган Nurol Makina ve Sanayi A.Ş. ширкати ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Унга кўра, Ejder Yalçın 4x4 бронетранспортерларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Келишув асосида Ўзбекистондаги қўшма корхонада шундай машиналардан жами 1000тасини тайёрлаш режалаштирилган. Ҳужжат бундай ҳарбий техникаларни учинчи давлатга сотишни ҳам кўзда тутган.
Анадўлу хабарида қайд этилишича, Ejder Yalçın Россия ва Хитойда ишлаб чиқариладиган шундай турдаги техникалар билан рақобатлаша олади.
Зирҳли Ejder Yalçın 4x4 транспорт воситасини ишлаб чиқариш 2014 йилда бошланган. Туркия хавфсизлик кучлари асосан шу техникадан фойдаланади.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда бундай қўшма корхонани ишга тушириш учун Россия ва Хитойдаги компаниялар ҳам даъвогарлик қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга 25-26 октябрь кунларида амалга оширган давлат ташрифи доирасидаги музокаралар якунида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, транспорт-логистика, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир 20 дан зиёд ҳужжат қабул қилинди.
Мавзуга оид

18:00 / 05.12.2024
Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ҳисобига BYD'ларнинг таннархини пасайтириш режалаштирилмоқда

19:34 / 25.11.2024
Шавкат Мирзиёевга автомобил саноатидаги режалар ҳақида ахборот берилди

15:26 / 10.07.2024
“Ўзавтосаноат” раҳбари президентга: Хитойликлар билан бюджет моделлар ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришдик

17:48 / 26.04.2024