Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбектелеком» бутун IT-соҳасини ягона тузилмага бирлаштиради
Бугун, 27 октябрь куни янги ихтисослашган "Ўзбектелеком" АК "Ахборот тизимлари" фаолияти ва унда амалга оширилаётган лойиҳаларга доир брифингни ўтказди. Тадбирда қатнашган KUN.UZ мухбири шу ҳақида маълум қилади.
Таъкидлаш жоизки, "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг "Ахборот тизимлари" филиали Кузатув кенгашининг 2017 йил 6 июлдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Тадбирда қайд этилишича, "Ўзбектелеком" ихтисослашган филиалининг асосий мақсади - мижозга йўналтирилган ёндашувни эътиборга олиб, умумий стратегияни ишлаб чиқиш "дижитализациялар" ҳаракати ахборот жараёнини самарали ташкил этиш бўйича вазифаларни ҳал қилиш учун "Ўзбектелеком" АК Ижро аппарати ва филиалларида фойдаланиладиган "Ахборот тизимларини яратиш, жорий этиш, эксплуатация қилиш ҳамда яхшилаш", "Ўзбектелеком" АК бутун IT соҳасини ягона тузилмага бирлаштириш.
"Ҳозирда жамиятнинг барча фаолият соҳаларига рақамли технологияларнинг кенг миқёсда кириб бориши жаҳон телеком операторларини кўрсатилаётган хизмат парадигмаларини ўзгартиришга мажбур қилмоқда, - дейди "Ўзбектелеком" АК маркетинг ва сотувлар бўйича директори Евгений Вишневский. - "Интернет-буюмлар" "электрон ҳукумат"нинг барча элементларини жорий этиб, иқтисодиётни рақамли трансформациялаш даврида Миллий операторимиз ҳисобланган "Ўзбектелеком" замонавий талабларга жавоб бериши шарт. Айнан шу сабабли янги "Ахборот тизимлари" филиалини ташкил этдик. "Ўзбектелеком" у орқали рақамли трансформациялаш бўйича янги лойиҳаларини амалга оширишга умид қилмоқда.
Филиал директори Марат Фаттахов ҳам филиал мақсадига алоҳида тўхталиб ўтди: "Ахборот тизимлари" филиалини яратишдан асосий мақсад - вақтни, меҳнат, бизнес-жараёнларни ташкил этиш учун энергияни тежаш йўли билан операцион самарадорликни ошириш, ишларни автоматлаштириш, компаниянинг ўз ва бошқа ташкилотларнинг рақамли трансформациясини амалга ошириш, жумладан, йирик миллий лойиҳаларни амалга ошириш. Бугунги кунда ташқи интернет канали истеъмолини камайтириш, унинг таҳлили ва хусусий муқобил ресурсларини яратиш йўли билан контент генерациясига ўтишини амалга оширмоқдамиз".
Тадбир сўнггида ОАВ вакиллари учун филиалнинг янги идораси бўйлаб танишув саёҳати уюштирилди.
Мавзуга оид
08:55 / 03.11.2023
“Ўзбектелеком” АКда IPO жойлаштириш доирасида бизнес учрашув ўтказилди
17:32 / 28.03.2023
Ўзбекистонда 5G Аpple смартфонларида
14:32 / 24.03.2023
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида ягона ахборот тизими жорий этилади
21:39 / 10.03.2023