Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик аёл 6 ёшли қизини таксида қолдириб, ўзи банкни тунагани кетди
АҚШда 28 ёшли аёл 6 ёшли қизини таксида қолдириб, ўзи банкни тунагани кетган. Бу ҳақда New York Daily News нашри хабар бермоқда.
Воқеа Лонг-Айлендда (Нью-Йорк) юз берган. Диана Марини исмли бу аёл 28 октябрда Chase банкига кириб, кассирга пулларни бериш талаби ёзилган қоғозни берган.
Кассир ҳам қаршилик кўрсатмай, аёлга пулларни берган. Шундан кейин аёл банкни бамайлихотир тарк этиб, уни кутиб турган таксига ўтирганча ғойиб бўлган.
Полиция Марини ортига тушиб, уни ҳибсга олишга муваффақ бўлган. Аёлга банкни тунаш ва фарзанди ҳаётига хавфли вазият вужудга келтириш айби қўйилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025