Apple ходими қизининг қилмиши сабаб ишдан бўшатилди
Apple ҳали сотувга чиқиб улгурмаган iPhone X ҳақида видеоролик олган қизнинг отасини, яъни ўз ходимини ишдан бўшатди. Бу ҳақида Брук Амелия Питерсон ўзининг янги видеосида сўзлаб берди. Унинг отаси Apple'нинг янги қурилмалар сотувга чиққунга қадар уни кўрсатишни тақиқловчи қоидаларини бузганлик учун ишдан бўшатилган.
Бундан аввал Брук Амелия Питерсон янги айфон, ундаги тақвим, хабарлар экрани ва бошқа иловаларини намойиш этган видеоси билан бўлишган эди. Шунингдек унда Apple ходимига бириктирилган махфий QR-кодлар кўринган. Съёмка компания кампусида олинган. Видеотасма YouTube'дан ўчирилган, шундай бўлса-да, уни Reddit'дан топиш мумкин.
Питерсоннинг отаси ишдан бўшатилгунга қадар Apple Pay технологиясини яратиш устида ишлаган.
iPhone X 3 ноябрь куни сотувга чиқади. Бу Apple'нинг сўнгги вақтдаги энг кутилган телефондир.
Мавзуга оид
22:57 / 24.09.2024
Apple App Store дўконидан 100 га яқин VPN-иловани ўчириб ташлади
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
21:44 / 17.09.2024
Apple корпорацияси iOS 18 операцион тизимини чиқарди
21:01 / 16.09.2024