Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея урушга тайёрланмоқда
Бутун Шимолий Корея бўйлаб охирги ҳафта давомида аҳолини эвакуация қилиш машқ қилинди. Бу ҳақда North Korea News нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, машғулотлар мамлакатнинг турли қисмларидаги кичик шаҳарларда ўтказилган. Бундан ташқари, ёруғлик маскировкаси режими қўлланган. Бунда потенциал рақибни мўлжалдан оғдириш мақсадида бутун бошли аҳоли пунктларида чироқлар ўчириб қўйилган.
Бу хабарлар Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг Жанубий Кореяга ташрифи ортида пайдо бўлди. Мэттис АҚШ Шимолий Кореяни ҳеч қачон ядровий давлат деб тан олмаслигини ва Вашингтон Шимолий Корея муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг бир нечта вариантини кўриб чиқаётганини маълум қилган.
Шимолий Кореяда бундай машғулотлар охирги марта 2003 йилда ўтказилган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025