Жаҳон | 19:40 / 30.10.2017
16667
1 дақиқада ўқилади

Йўловчи самолёт қўниш вақтида фалокатга учрашига бир бахя қолди

Зальцбург аэропортида Польшанинг Enter Air авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти қўниш вақтида хавфли ҳаракатларни амалга оширди. Ушбу ҳолат видеода муҳрланди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Кучли шамол сабаб самолёт қўниш вақтида ўнг томонга оғиб, қаноти билан учиш-қўниш йўлагига тегиб кетишига бир бахя қолди. Сўнгра самолёт орқа шассиси билан ерга тегиб, яна баландликка кўтарила бошлаган.

Самолёт Зальцбургда қўна олмаган ва экипаж Франкфуртга қайтишга мажбур бўлган. Кейинроқ авиакомпания матбуот хизматида воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмагани маълум қилинган.

Мавзуга оид