Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ravon» Россияда иккита янги маҳсулотни тақдим этади
Ўзбекистоннинг Ravon автомобиль бренди Россияда иккита янги маҳсулот – С синфли седан ва В классдаги шаҳарларга мўлжалланган кроссоверни тақдим этади. Бу ҳақда «Автостат» агентлиги «Равон Моторс Рус» компаниясининг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Автомобиль ишлаб чиқарувчисининг вакиллари Б сегментининг субкомпакт кроссоверлари учун доимий равишда ўсиб бораётган талаб ва Россия бозоридаги С-синфнинг сезиларли улушини қайд этдилар. Шу билан бирга, компания бозорга жозибали моделларни тақдим этиши ва айни пайтда Россия Федерациясида ўз мавқеини кенгайтириши мумкин. Бу йилги натижаларга кўра, Ravon бренди сотувлар ҳажми 15 минг автомобилга, 2018 йилда эса 30 минг автомобилга қадар ошишини кутмоқда.
Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи Россия Саноат ва савдо вазирлиги билан РФда Ravon бренди остида автомобиллар йиғишни ташкил этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Ўз навбатида, Россия томони Санкт-Петербургда General Motors’нинг ҳозирча қурилиши тўхтаб қолган майдончасида машиналар ишлаб чиқариш вариантини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.
Ҳозирги вақтда Ravon бренди Россияда тўртта моделга эга: Gentra, Nexia, R4 седанлари ва R2 ҳэтчбеки. Барча автомобиллар «GM Ўзбекистон» компанияси заводида ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025