Президент учун авто: "Кортеж" седанининг синовлари видеоси тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясининг биринчи шахслари вакилларига мўлжалланган "Кортеж" автомобилларига мансуб седан синовлари видеоси пайдо бўлди. Ролик YouTube'нинг AutoreviewRu каналида тақдим этилди.
Кадрларда авто Дмитров остидаги "НАМИ" автомобиль ва автомотор марказий илмий-тадқиқот институти полигонида ҳаракатланаётганини кўриш мумкин. Ролик муаллифларининг сўзларига кўра, седан 650 от кучига эга саккиз цилиндрли двигатель билан таъминланган. "Синовларнинг бу босқичи қувват манбаининг ривожлантиришга йўналтирилган", - дея таъкидлашмоқда улар.
Бундан аввал "Кортеж" лойиҳаси седани Швецияда қишки синовлар пайтида кўзга ташланганди. Ўшанда экспертлар автонинг хорижий авто моделларига ўхшашини қайд этишганди.
"Кортеж" лойиҳаси 2014 йилнинг 6 февралидан Россия ҳукумати кўрсатмасига мувофиқ амалга оширилмоқда ва ягона модуль платформаси (ЯМП)да давлатнинг биринчи рақамли шахслари учун автомобиллар оиласини (лимузин, седан, йўлтанламас ва минивэн) яратишни кўзда тутмоқда.
Мавзуга оид
08:40
Зеленский БМТда: Россияни тинчликка фақат мажбурлаш мумкин
22:57 / 24.09.2024
Apple App Store дўконидан 100 га яқин VPN-иловани ўчириб ташлади
21:24 / 24.09.2024
Россия хавфсизлик кучлари Украинага қарши урушдан бош тортган ҳарбийни Қозоғистондан ўғирлаб кетди
16:32 / 24.09.2024