Ўзбекистон | 23:04 / 01.11.2017
44519
2 дақиқада ўқилади

АҚШ дипломати: "Ўзбекистон номи янгиликларда, афсуски, ижобий ҳолда эмас​"

Фото: Reuters

31 октябрь куни Нью-Йоркда юз берган теракт воқеасини ташкиллаштирганликда асосий гумондор сифатида қўлга олинган Сайфулла Соипов Ўзбекистон фуқароси экани тасдиқланди. Ушбу воқеа юзасидан АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида фаолият юритган собиқ ходим Марк Аскино ўз фикрини билдирди.

"Ўзбекистон номи янгиликларда, афсуски, ижобий ҳолда эмас. Оммавий ахборот воситалари кечаги мудҳиш машина ҳалокати саккиз инсон ҳаётига зомин бўлгани ҳақида бонг урар экан, қотилнинг Ўзбекистондан кўчиб келганига урғу бермоқда.

2001 йил 11 сентябрь фожиаси юз берганида мен Тошкентда эдим. Ўшанда ўзбекистонликларнинг юртимизда бўлиб ўтган фожиа кетидан бизга кўрсатган ҳамдардлик ва меҳр-оқибатини ҳеч эсдан чиқармайман. Ҳужум уюштирилганидан бир неча соат ўтмасидан, [Тошкентдаги] Америка элчихонаси гуллар-у, ҳамдардлик мактубларига тўлиб кетганди.

Ўзбекистонликлар мен ва турмуш ўртоғим билан кўришган пайтлари [АҚШда] бўлиб ўтган мудҳиш воқеа юзасидан афсусда эканликларини билдиришган. Қурбон бўлганлар ичида ўзбеклар ҳам бор эди. АҚШ Грин-карта лотереяси кўплаб ўзбекистонликларнинг бу ерга кўчиб келишига имкон яратади. Улар жуда меҳнаткаш, ватанпарвар одамлар, бундайлар бизнинг кўпмиллатли жамиятимизни янада бойитишади.

Бир аҳмоқнинг қилган ишларини у келиб чиққан бутун бир миллат билан боғлаш нотўғри. Шунингдек, бу фожиадан фойдаланиб, Грин-карта лотереясига таҳдид солиш уят", дейди у.

Мавзуга оид