Фан-техника | 20:30 / 01.11.2017
7523
2 дақиқада ўқилади

HP компанияси Samsung Electronics’нинг принтерлар ишлаб чиқарувчи бўлинмасини сотиб олди

Фото: globallookpress.com

АҚШнинг HP Inc. компанияси Samsung Electronics’нинг принтерлар ишлаб чиқарувчи бўлинмасини сотиб олиш бўйича 1,05 млрд долларлик битимни амалга оширди.  

Келишув доирасида Samsung очиқ бозорлардаги операциялар орқали HP’нинг акционерлик капиталига 100 млн дан 300 млн долларгача сармоя киритади.

"Биз биргаликда босма соҳасидаги 30 йиллик тажрибамиздан стратегиямизни такомиллаштириш, бозорда янги имкониятларни яратиш ҳамда мижозларимиз ва ҳамкорларимизга босма учун ноёб ва юқори инновацион ечимларни тақдим қилиш учун фойдаланамиз", деб маълум қилинган АҚШ компаниясида.

Таъкидланишича, А3 форматдаги лазер принтерлар бозори HP’нинг ўсиши учун катта имконият бўлади. "Samsung’нинг бизнеси билан HP тармоқда ўзида принтерлар оддийлиги ва нусха кўчирувчи қурилмаларнинг юқори унумдорлигини уйғунлаштирган кўп вазифали A3 принтерларнинг энг кенг ассортиментини таклиф қилади", деб айтилган HP’да.

Ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи Hewlett-Packard компанияси 1939 йилда Пало-Альтода ташкил топган.

Мавзуга оид