Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради
Ўзбекистон Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифига тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов.
Норовнинг мақоласи институтнинг Facebook’даги расмий саҳифасида жойлаштирилган.
"Ўзбекистон дипломатияси бир йилдан бери президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида барча чегарадош давлатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатни фаол ва босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этмоқда. Бу нафақат турли даражалардаги давлатлараро алоқаларнинг кўпайиши ҳамда кенгайиши, балки Тошкентнинг қўшнилар билан аввалги зиддиятларни ҳал қилишда оқилона муроса йўлини қидириш бўйича аниқ кайфиятида ҳам намоён бўлади", - дея ёзган Владимир Норов.
Унинг сўзларига кўра, шуниси эътиборга моликки, Ўзбекистон раҳбари сўнгги ойлар ичида барча қўшни мамлакатлар етакчилари билан расмий, норасмий ҳамда амалий учрашувларни ўтказди.
"Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташриф амалга оширилди. Тожикистонга ташриф тайёрланмоқда", - дея хабар берган Норов.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти сифатида Тожикистонга биринчи ташрифи бўлади.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024