Жаҳон | 08:24 / 02.11.2017
31379
2 дақиқада ўқилади

АҚШда грин-карта дастурини тўхтатмасликка қарор қилинди

Фото: AP

Вашингтон виза лотереяси дастурини тўхтатмайди ва унга ҳеч қандай ўзгартириш киритмайди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментида ТАСС ахборот агентлигига маълум қилинди

"Айни вақтда "Виза турфалиги лотерея дастури"га ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмайди", дейилган хабарда.

1 ноябрда АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Йоркда содир этилган терактдан кейин грин-картани бекор қилиш лозимлигини айтган. "Мен қадр-қимматларга асосланган тизимни истайман. Биз бундай миграцияни қўллаб-қувватлаймиз, демократлардан ҳеч қандай бошқа лотерея керакмас. Биз кучлироқ ва ақллироқ бўлишимиз лозим", деб ёзган Трамп.

31 октябрда Нью-Йоркдаги терактни амалга оширган, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Соипов АҚШга айнан грин-карта орқали келган.

Diversity Immigrant Visa лотереяси АҚШ давлат департаменти томондан ўтказиб келинади. Ҳар йили АҚШга миграция даражаси кам бўлган давлатлар фуқароларига АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи 55 мингта лотерея ўйналади. Таъкидланишича, ғолиблар компьютер ёрдамида тасодифий танлов йўли билан аниқланади.

Мавзуга оид