Жамият | 00:20 / 03.11.2017
7210
2 дақиқада ўқилади

Британиялик қария миясида доимо мадҳия янграётганидан шикоят қилмоқда

Фото: Metro

Британиянинг Билтон шаҳрида яшовчи 87 ёшли Рон Гольдспник ноодатий касалликдан азият чекмоқда. Қария миясида эркаклар хори ижросида давлат мадҳиясини эшитаётганидан арз қилмоқда.

Бу касаллик тўсатдан бошланган ва эркак дастлаб мадҳия қўшнилари уйида янграмоқда, деб ўйлаган.

“Мен уларга шикоят қилгани чиққанимда, улар уйларида мадҳияни тинглашмаганини айтишган. Ўшанда муаммо уларда эмас, менда эканлигини англадим”, деб айтмоқда қария. Унинг айтишича, мадҳия миясида 4 ой олдин янграй бошлаган.

Британиялик учраган касаллик “мусиқий қулоқ синдроми” деб аталади ва 65 ёшдан катта 10 минг кишидан биттасида учрайди. Кекса ёшли кишиларда эшитиш қобилиятининг йўқотилиши шундай мусиқий галлюцинациялар билан кечади.

Британияликнинг айтишича, гоҳида мадҳия миясида жуда баланд янграйди. Қарияни даволаётган шифокор унга қандай ёрдам бериш мумкинлигини билолмаяпти. Рон ўзи учун очган, галлюцинацияга қарши курашишнинг ягона йўли телевизор овозини баландроқ кўтариб қўйиш бўлмоқда.

Қария яқин орада Билтонга келадиган Британия қироличаси билан учрашиб, унга мадҳияни ундан кўпроқ марта эшитганини маълум қилмоқчи.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид