Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар саратоннинг олдини олишда қайси маҳсулотлар ёрдам беришини айтишди
Буюк Британиядаги Уорик университети олимлари яллиғланиш ва ҳужайралар ичидаги жараёнлар ўртасида аввал маълум бўлмаган боғлиқликни топишди. Бу ошқозон-ичак йўлидаги кўплаб касалликлар профилактикаси ҳамда уларни даволашда, шу жумладан, саратоннинг олдини олишда ёрдам беради. Тадқиқот Nature журналида эълон қилинди.
Олимлар аутофагия ҳужайра ичидаги механизми – ўзининг зарарли ёки зарарланган элементларини ҳужайра томонидан ютиб юборилиши – нотўғри ишлайдиган бўлса, яллиғланишни келтириб чиқаришини исботлашди. Бу янгилик йўғон ичак саратони ёки Крон касаллиги профилактикасида ёрдам бериши мумкин.
Бироқ, қатор маҳсулотлар аутофагия жараёни ишига ижобий таъсир ҳам кўрсатади, ҳамда яллиғланиш жараёни ва ошқозон-ичак йўли касалликларининг олдини олишда қўл келади. Улар орасида анор, узумнинг қизил навлари, нок, қўзиқорин, ясмиқ, соя ва кўклигида териб олинган нўхат бор, деб ёзмоқда Eurekalert портали.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
15:23 / 25.05.2025
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди
18:08 / 22.05.2025