Спорт | 09:29 / 04.11.2017
25449
1 дақиқада ўқилади

Роналдуга навбатдаги соврин топширилди

«Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуга Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси талқинига кўра 2016 йилнинг энг яхши тўпурари соврини топширилди. Бу ҳақда Мадрид клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Голларни ҳисоблаш чоғида халқаро даражада терма ва клуб учун урилган тўпларгина ҳисобга олинади. 2016 йилда 32 ёшли форвард 24 та гол киритди (Португалия термаси учун – 13 та, «Реал» учун – 11 та). Роналду ушбу совринни рекорд, учинчи маротаба қўлга киритди. Аввал у 2013 ва 2014 йилларда ҳам бу борада тенгсиз деб топилганди. 

Мавзуга оид