Жамият | 11:10 / 05.11.2017
7036
1 дақиқада ўқилади

Австралияда мотоциклчи кенгуру билан тўқнашув оқибатида ҳалок бўлди

Фото: © REUTERS/Darrin Zammit Lupi

Австралиянинг Виктория штатида, Тарадейл шаҳарчасида 60 ёшли эркак мотоцикли билан кенгуруга бориб урилиши оқибатида вафот этди.

The Australian хабарида ёзилишича, ушбу ҳодиса 5 ноябрь тонгида рўй берган. Жонивор билан тўқнашган мотоциклчи йўлдан чиқиб кетган ва олинган жароҳатларидан вафот этган. Кенгурунинг ҳолати ҳақида маълумот йўқ.

Австралия полицияси маълумотига кўра, кенгурулар ҳар йили ўртача 20 минг авария сабабчиси бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид