Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дайр аз-Зорда яна бир йирик теракт тайёрланганди. Кимёвий қуроллар ортилган автомобиль топилди
Сурия ҳарбийлари Дайр аз-Зорда кимёвий моддалар ва портловчи қурилмалар ортилган автомобилни топишди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатди.
Қайд этилишича, автомобилдаги қутилардан бирида кимёвий элементлар мавжудлигини билдирувчи белги қўйилганди.
Миналаган микроавтобус шаҳардаги кварталлардан бирида аниқланган, у ерда яна ўқ-дори ва қуроллар мавжуд иккита омборхона топилган.
«Шаҳарни миналардан тозалаш ишлари давом этмоқда, яна шундай омборхоналар топилиши эҳтимолдан холи эмас», — дея маълумот берган Сурия армияси зобити.
Бундан аввалроқ Дайр аз-Зор яқинидаги қочқинлар лагерида содир этилган портлаш оқибатида 100дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025