Жаҳон | 07:00 / 05.11.2017
12763
1 дақиқада ўқилади

Сурияда қочқинлар лагери портлатилди, қурбонлар кўп

Фото: Khalil Ashawi / REUTERS

Суриянинг Даур-аз-Зор шаҳридаги қочқинлар лагерида миналаштирилган автомобиль портлатилди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ўнлаб нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар берди.

Қурбонлар орасида аёллар ва болалар кўп. Маълум қилинишича, бомбани ИШИД худкуши ҳаракатга келтирган.

3 ноябрда ҳукумат қўшинлари шаҳарнинг жангарилардан тўлиқ озод қилингани ҳақида рапорт беришганди.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид