Ўзбекистон | 08:50 / 08.11.2017
38586
6 дақиқада ўқилади

Кимлар Тошкентдаги турар жойни онлайн-аукционда харид қилиши мумкин?

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси президенти 2017 йил 2 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарорига мувофиқ:

1.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилди.

2.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги 2010 йил 5 ноябрдаги ПҚ-1430-сон қарорига илованинг 2-банди «в», «г», «д» ва «е» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

3.  Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштиради.

4.  Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг бош прокурори И.Абдуллаев зиммасига юкланди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги 2012 йил 21 февралдаги ПФ-4424-сон Фармонига илованинг 3-банди ўн иккинчи — ўн олтинчи, ўн тўққизинчи — қирқ биринчи ва қирқ учинчи хатбошилари чиқариб ташланди;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорида:

а) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «очиқ аукцион савдолари» сўзлари «электрон онлайн-аукционлар» сўзлари билан алмаштирилди;
б) 7-иловада (Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низом):
2 ва 3-бандлар куйидаги таҳрирда баён этилади:

«2. Ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситаларини, кўчмас мулкни шу жумладан, ер участкасини (жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқи объекти ҳисобланадиган), қурилиши тугалланмаган объектни сотиш фақат «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли оператор (кейинги ўринларда — оператор) томонидан ўтказиладиган электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади.

Оператор томонидан автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн-аукционларда хар қандай юридик ёки жисмоний шахс иштирок эгишга ҳақли.

Электрон онлайн-аукционга Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган турар жой кўчмас мулки қўйилган тақдирда, унда тегишли равишда фақат Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискада турувчи жисмоний шахслар бевосита ёхуд вакил орқали иштирок этишлари мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

3. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш оператор томонидан амалга оширилади.

Электрон онлайн-аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар учун оператор шартномада белгиланган, бироқ мол-мулк сотилган сумманинг бир фоизидан ошмаган миқдорда ҳақ олади»;

4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди;

III бўлим номидаги «аукционда сотиш учун юбориш» сўзлари «электрон онлайн-аукционда сотиш учун юбориш, электрон онлайн-аукционни ташкил этиш на ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилди;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«10. Автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни электрон онлайн-аукционда реализация қилиш учун юбориш, электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатилган тартиб ва шартларда амалга оширилади»;

11 — 14-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади;
IV — VI-бўлимлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади;

39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий бошқармалари оператор томонидан ижро ҳужжатлари бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этилиши ва ўтказилиши устидан доимий назорат олиб боради»;

Низомга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сон қарорига 7-илованинг 1-банди 5-кичик бандининг тўққизинчи — йигирма олтинчи хатбошилари чиқариб ташланди.

Мавзуга оид