Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк: Инфляция суръатлари пасайтирилади
Ўзбекистонда молиявий сиёсат кучайтирилиб, инфляция суръатлари пасайтирилади. Республика Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Т.А.Ишметов мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга бағишланган халқаро доира муҳокамасида шундай баёнот билан чиқди.
Унинг сўзларига кўра, ўтган икки ой ичида Ўзбекистон аҳолиси мамлакат банкларига 500 миллион доллардан ортиқ пул сотган. Валюта айирбошлаш ўтган йилга нисбатан 70 фоизга ошган. Экспорт эса 20 фоизга юқори кўрсаткичларни қайд этган. Сармоядорлар фаолияти фаоллашган. Ташкилотлар даромади 17 фоизга ошган.
"Ўтган вақт давомида банкларнинг капитализацияси 40 фоизга ошди. Ўзбекистондаги ҳар бир банкнинг стрессга чидамлилиги борасида қатор ишлар қилинди. Миллий валютага бўлган ишончни оширишга доир ишлар қилингани қайд этилди", - дейди Марказий банк вакили.
Якка тартибдаги корхоналар баъзи солиқлардан озод қилинди. Уларнинг фаолиятини тизимли йўлга қўйиш учун шарт-шароитлар яратилди. Бундан ташқари, товарлар нархини барқарор ушлаб туришга ҳаракат қилинаётгани маълум қилинди. Ўзбекистонда нархлар индексини доимий таҳлил қилиш йўлга қўйилди.
Молиявий ҳамкорлар билан биргаликда турли дастурлар ишлаб чиқилди. Либерализация ислоҳотлари давом этмоқда, уни тўлиқ амалга ошириш анча вақт талаб қилиши қайд этилди.
Мавзуга оид
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
10:11 / 04.05.2025