Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё ИИБ марихуана савдосининг олдини олди
6 ноябрь куни соат 20:30 атрофида гулистонлик Х.Аввалбоев Гулистон тумани, Олтин водий МФЙ ҳудудида Н. исмли шахсдан оқ рангли полиэтилен қопга жойлаштирилган, яшил рангли, қуритилган, ўзидан ўткир ҳид тарқатувчи, оғирлиги тахминан 5 килограммча марихуанага ўхшаш моддани 800 минг сўмга сотаётган вақтда Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди, далилий ашёлар олиб қўйилди. Бу ҳақида Сирдарё вилояти ИИБ хабар берди.
Сирдарё вилояти ИИБ ЭКБнинг 2017 йил 8 ноябрдаги 885-сонли хулосасига кўра, Н. исмли шахсдан олинган ўсимлик моддаси таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, у “марихуана” деб аталади. Унинг нам ҳолдаги оғирлиги 5.468 граммга тенг бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Х.Аввалбоевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми (қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик моддасини ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят содир этган шахсга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мавзуга оид
23:56 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
20:24 / 19.05.2025
Тошкентда руҳий касал эркак ички ишлар ходимини пичоқлади
10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
12:04 / 05.04.2025