Жаҳон | 06:51 / 09.11.2017
5034
1 дақиқада ўқилади

Покистонда 24 киши автобуснинг кўприкдан ағдарилиши қурбонига айланди

Фото: Dunya News

Покистоннинг Панжоб вилоятида автобуснинг кўприкдан жарга ағдарилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Dunya News хабар бермоқда.

Воқеа вилоятнинг жанубидаги Талаганг аҳоли пункти яқинида юз берган. Қутқарувчиларнинг хабар беришича, автобусда 80 га яқин йўловчи бўлган. Таъкидланишича, 12 нафар жароҳатланганнинг аҳволи оғир.

Geo телеканали маълумотларига кўра, Кохатадан Рейвиндга кетаётган автобус 45 метр баландликдан тушиб кетган. Шифокорларнинг айтишича, қурбонлар сони ошиши мумкин.

Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқлаштирилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчилик тажрибасига унча эга бўлмаган ҳайдовчи катта тезликда бурилишни амалга ошириш вақтида бошқарувни қўлдан чиқарган.

Мавзуга оид