Фан-техника | 20:20 / 10.11.2017
18273
2 дақиқада ўқилади

iPhone X экрани билан боғлиқ яна бир муаммо аниқланди

Фото: TechCrunch

Apple корпорацияси яқинда сотувга чиққан энг сўнгги русумдаги смартфони iPhone X’нинг сенсор экрани билан боғлиқ яна бир муаммо мавжудлигини тан олди. Аниқланишича, совуқ ҳавода смартфон экрани босишларга жавоб бермай қўяркан. Компания яқин орада бу камчиликни тўғрилашни мўлжалламоқда, деб хабар бермоқда The Loop.

Компания Reddit фойдаланувчиси бу муаммо юзасидан шикоят қилгандан кейин ушбу вазиятга изоҳ берган. Қолган фойдаланувчилар ҳам ушбу муаммонинг мавжудлигини маълум қилишган. 

“Биз iPhone X экрани совуқ муҳитга кескин ўтилганда сенсори ишламай қолиши ҳолатларидан хабаримиз бор. Сенсор бир неча сониядан кейин яна ишлаб кетади. Бу муаммо смартфоннинг кейинги янгиланиши вақтида ҳал қилинади”, деб айтилган компанияда.

Apple ноябрь бошида iPhone X экрани куйиб, қорайиб кетишидан огоҳлантирганди. Бу муаммо экранда узоқ вақт ўта контраст ёрқин сурат очиқ бўлганда вужудга келади. 

Мавзуга оид