Ўзбекистон | 22:03 / 10.11.2017
33046
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ички ишлар вазири Россияга борди

Фото: Россия ИИВ

10 ноябрда Москвада Россия ички ишлар вазири, полиция генерали Владимир Колокольцев ва Ўзбекистон ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов амалий учрашув ўтказишди.  

Колокольцев Бобожоновни янги лавозимга тайинланиши билан табриклади ҳамда айни вақтда Россия ва Ўзбекистон ички ишлар идораларининг ўзаро ҳамкорлиги жадал ривожланаётганини таъкидлаб ўтди.    

У бунга мисол тариқасида жорий йилда ҳуқуқ-тартибот соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриш бўйича Россия-Ўзбекистон мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи ташкил этилганини келтириб ўтди.   

Колокольцев, шунингдек, мавжуд қўшма гуруҳлар форматида миграция йўналишидаги ишларни фаоллаштириш зарурлигини қайд қилиб ўтди. “Миграция масалалари экстремизм ва террорчилик каби таҳдидлар билан катта жиҳатдан боғланган”, деб айтган Россия вазири.   

Бундан ташқари, учрашув вақтида Россия ички ишлар вазирлигининг ўзбекистонлик мутахассисларни олий таълим дастурлари ва жиноятчиликка қарши курашишнинг асосий йўналишлари бўйича малака ошириш курсларида ўқитишни давом эттиришга тайёргарлиги ҳақида гап кетган.    

Ўз навбатида Бобожонов россиялик ҳамкасбини касб байрами билан табриклади ва икки томонлама ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиши ва ривожланишига ишонч билдириб ўтди.

Мавзуга оид