Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Самарқандда кимлар билан учрашди?
2017 йилнинг 11 ноябрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Самарқанд шаҳрида Латвия Республикаси ташқи ишлар давлат котиби Андрейс Пилвеговичис, Испания Қироллиги сенатори Хосе Игнасио Ланданус Каехо, Атлантика кенгаши ҳузуридаги Д.Патрициу номидаги Евроосиё маркази директори Эдвард Ҳербст билан икки томонлама учрашув ўтказди. Улар «Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» номли Халқаро анжуманда иштирок этишмоқда.
Томонлар БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркдаги 72-сессиясида ва 10 ноябрь куни Самарқанддаги форумида чиқиш қилган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан очилаётган янги истиқболлардан келиб чиққан ҳолда муносабатларни ривожлантиришнинг устувор жиҳатларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда икки томонлама кун тартибига оид масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025