Жамият | 15:20 / 13.11.2017
131685
1 дақиқада ўқилади

Ўз қизини хўрлаган отага нисбатан жиноий иш қўзғатилган

Фото: KUN.UZ

“Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш қилиниб, ижтимоий тармоқларни ларзага солган ва кенг жамоатчиликнинг кескин фикрларига сабаб бўлган воқелик юзасидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокуратураси томонидан жиноий иш очилган. Туман прокуратураси вакили бу хабарни тасдиқлади.

Туман прокуратураси вакилининг KUN.UZ сайтига маълум қилишича, айни вақтда, тергов ишлари олиб борилмоқда, бироқ тергов сири қоидасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг қайси моддаси бўйича иш очилганига ойдинлик киритиб бўлмайди. Бунинг учун юқори турувчи прокуратура органининг рухсати талаб этилади. 

Шу билан бирга, туман ички ишлар идораларига жаҳлдор отани қамоққа олиш бўйича санкция бериш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. 

Ота 4 ёшли қизчасини ёлворишларига қарамасдан калтаклади. Энди у жазоланади

Мавзуга оид