Ўзбекистон | 12:40 / 13.11.2017
50762
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон​да бензин нархи яна ошиши мумкин

Ўзбекистон бўйлаб нефть маҳсулотлари, хусусан бензин нархи оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz'нинг бир нечта манбаси хабар берган.

Манбаларнинг айтишича, истеъмолдаги бензин баҳоси айни пайтдагидан 30-35 фоизга қимматлаши мумкин. Шунингдек, дизель ёқилғиси нархи ҳам ошиши кутилмоқда. Бензин нархида мос равишда ўзгариш юз берса, унинг баҳоси АИ-80 турининг 1 литри учун 3800 сўм (ҳозирда 2800 сўм) этиб белгиланиши мумкин.

Бундай ўзгаришга сентябрь ойида ўтказилган эркин валюта айирбошлаш амалиётига ўтиш сабаб бўлиши мумкин. Негаки, транспорт-логистика учун сарфланаётган аксарият нефть ва нефть маҳсулотлари Ўзбекистонга импорт қилинарди.

Эндиликда хорижий валюта курсининг барқарор нархга ўзгариши, нефть маҳсулотларига нисбатан тақдим этилган конвертация имтиёзи самарасиз бўлишини англатади. Шу билан нефть ва нефть маҳсулотлари импортида ҳам нарх ўзгариши юз бериши тайин бўлган. Масалага ойдинлик киритиш фақат вақт ва қарорни имзолашда қолган, холос.

Эслатиб ўтамиз, бензин нархи охирги марта бир йил муқаддам ўзгарганди. 2016 йилнинг 23 октябрида Ўзбекистонда бензин нархи ўртача учдан бирига, 2075 сўмдан 2800 сўмга кўтарилганди.

Мавзуга оид