Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ЖЧ-2018 чипталарини қалбакилаштирганларга жазо чоралари кўрилиши мумкин
Россия Ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев мамлакатда ўтказилиши режалаштирилган ЖЧ-2018 ўйинлари учун чиқариладиган чипталарни қалбакилаштиришга қарши кураш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентда муҳокама қилиш учун тақдим этди.
Янги қонун лойиҳасига кўра, мундиал учрашувлари учун сотувга чиқарилган чипталарни қалбакилаштирган ёки ноқонуний савдосини йўлга қўйган шахс учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши мумкин. Шунингдек, ФИФА келишуви асосида учрашув ўтказилиши белгиланган майдонга кириш рухсатномасини ўзбошимчалик билан тақдим этган масъулларга ҳам жазо тайинланади.
Лойиҳада ёзилишича, юқорида санаб ўтилган ҳолатлар аниқлангудек бўлса, ҳуқуқбузарга нисбатан чипта баҳосининг 20-25 баробар қийматидаги жарима белгиланади. Шунингдек, ушбу жарима суммаси 50 минг рублдан кам бўлмаслиги таъкидланмоқда.
Агар бу кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати мансабдор шахс томонидан амалга оширилса, жарима суммаси 200 минг рублгача белгиланиши мумкин.
Мавзуга оид
18:14 / 22.03.2025
Чиптаси бор юзлаб мухлислар ўйинга кира олмади. Муаммони қандай ечиш мумкин?
16:16 / 09.02.2025
Чегирмали чиптадан жаримагача: дунё мамлакатларида автобусга тўлов тизими қандай ишлайди?
15:22 / 15.01.2025
“Автобусга чипта хариди учун янги инфокиосклар тадбиркорлар томонидан ўрнатилади” – Тошшаҳартрансхизмат
11:57 / 11.01.2025