Ўзбекистон | 21:10 / 14.11.2017
37119
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда бензин ваҳимаси. Шаҳардаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида узун навбатлар

15 ноябрь кунидан Ўзбекистонда бензин нархи 35 фоизгача ошиши (АИ-80 турининг 1 литри учун 2800 сўмдан 3800 сўмга) ҳақидаги хабарлар ортидан Тошкент шаҳридаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) узун навбатлар юзага келди.

Kun.uz фотомухбири жойларда бўлиб, жараённи кузатди.

Мухбирнинг АЁҚШ ходимларига савол билан юзланди - ходимлар уларга бензин нархи кўтарилиши ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса демаганини айтишмоқда, шу билан бирга соат барчаси 12:00да маълум бўлиши билдирилмоқда.

Худди шу вақтда Telegram’да бензин нархи ошиши ҳақидаги ҳукумат қарори сурати пайдо бўлди. Бу ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 14 ноябрдаги 3386-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларининг жаҳон нархлари ўсаётганини ҳисобга олиб, 2017 йил 15 ноябрдан бензин ва дизел ёқилғиси нархи оширилишини назарда тутади.

Ҳужжатга кўра, 15 ноябрдан энг арзон Аи-80 русумидаги бензиннинг 1 литри нархи 3800 сўм, Аи-91 маркадаги бензин нархи эса 4300 сўм бўлади. Шунингдек, 1 литр дизел ёқилғиси 4100 сўм, ЭКО дизел ёқилғиси эса 4200 сўмга чиқади.

Ўзбекистон​да бензин нархи яна ошиши мумкинлиги ҳақида Kun.uz 13 ноябрь куни хабар тарқатганди.

Ўтган вақт ичида «Ўзбекнефтгаз» ва «Ўзбекнефтмаҳсулоти» бундай хабарларга муносабат билдирмади.

Бу вақтда Ўзбекистон телевидениесида ҳам вилоятларда бензин тақчиллиги юзага келгани, ёқилғи «шaпка» эвазига сотилаётгани ҳақида танқидий-таҳлилий лавҳалар тайёрланди.

Мавзуга оид