Жаҳон | 12:50 / 15.11.2017
11223
2 дақиқада ўқилади

Ҳарбийлар Зимбабве молия вазирини қўлга олишди

Фото: Reuters

Зимбабведа ҳарбийлар мамлакат молия вазири Игнасиуса Чомбони қўлга олишди. Бу ҳақда Reuters ҳукуматдаги манбасига асосланиб хабар тарқатди.

У ҳукуматдаги ZANU-PF партиясининг асосий етакчиларидан бири ҳисобланарди.

Партияни 93 ёшли президент Роберт Мугабенинг рафиқаси Грейси Мугабе бошқарарди.

Бундан олдинроқ ҳарбийлар Роберт Мугабе ва оиласи қўлга олингани ҳақида маълум қилишганди. Шу билан бирга Мугабе ва унинг оиласи «хавфсиз ҳамда ишончли жойда экани, уларнинг хавфсизлиги кафолатлангани» ҳақида қўшимча қилиб ўтилган.

Ҳарбийлар «давлатдаги вазият бошқа даражага чиққани» ҳақида эълон қилишган.

«Биз фақат унинг атрофидаги жиноятчиларни таъқиб қилмоқдамиз. Улар жиноятлар содир этиб, мамлакатда ижтимоий ва иқтисодий азоб-уқубатлар келтириб чиқаришмоқда. Биз уларни жавобгарликка тортиш мақсадидамиз», - дея маълум қилган бош нотиқ, армия штаби бошлиғи, генерал-майор С.Б.Мойо деб айтилаётган шахс. 

Зимбабве мухолифати эса «тинч йўл билан конституцион демократияга қайтиш»га чақирган. Улар ҳарбийларнинг аралашуви «барқарор, демократик ва тараққий этган миллий давлат тузилиши»га ёрдам беражагига умид билдиришган.

Мавзуга оид