Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон термаси учун яна бир имконият - АҚШ аламзадалар ўртасида жаҳон чемпионати ташкил қилмоқчи
2018 йил ёзида жаҳон чемпионатидан ташқари яна бир турнир ўтказилиши мумкин, деб хабар бермоқда Goal.
Унда ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритолмаган терма жамоалар иштирок этиши режалаштирилмоқда.
Айни пайтда АҚШ футбол федерацияси FOX телекомпанияси билан ушбу мусобақанинг истиқболи бўйича музокара ўтказяпти. Америкалик футбол мулозимларининг фикрига кўра, бу мусобақада иштирок этиш орқали терма жамоалар нафақат аламидан халос бўлиш, балки келаси саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриш имкониятига ҳам эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 йўлланмасидан қуруқ қолган терма жамоалар ичида Италия, Нидерландия, Чехия, Уэльс, Руминия, Греция, Украина, АҚШ, Туркия ва Ўзбекистон ҳам бор.
Мавзуга оид
12:36 / 19.08.2020
Ўзбекистон - Эрон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошқа санага кўчирилди
12:19 / 24.06.2020
Ўзбекистон миллий жамоаси Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
16:56 / 11.06.2020
ФИФА янги рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон ўрнида қолди
19:58 / 23.02.2020