Жаҳон | 18:20 / 16.11.2017
15623
2 дақиқада ўқилади

Зимбабведа тўнтаришдан бир кун ўтиб қандай вазият ҳукм сурмоқда?

Фото: Reuters

Зимбабведа ҳокимият ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинганидан бир ярим кун ўтиб сиёсий вазият чигал аҳволда қолмоқда. Ҳарбийлар Роберт Мугабенинг 37 йиллик бошқарувига нуқта қўйишди, деб ёзмоқда The Guardian газетаси.

Таъкидланишича, президент ва ҳарбийлар ўртасида музокаралар олиб борилаётгани фонида, Мугабе истеъфога чиқиш бўйича босимга қаршилик кўрсатаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Хабар қилинишича, музокараларда Мугабега яқин бўлган католиклар руҳонийси ҳам иштирок этмоқда.

«Афтидан, ҳокимиятнинг қуролланган кучлар томонидан эгаллаб олиниши Мугабенинг ўз рафиқаси Грейсни Эммерсон Мнангагва истеъфога чиққанидан сўнг мамлакат вице-президенти лавозимига тайинлаш йўлида олиб борган ўзига хос курашига нуқта қўйди», - дея таъкидлайди газета.

Нашр маълумотларига кўра, Мнангагва сешанба, 14 ноябрь куни ЖАРдан Зимбабвега қайтиб келган. У бу давлатга ишдан бўшатилгач қочиб кетганди.

Шунингдек газетанинг ёзишича, мамлакатдаги мухолифат етакчиларидан бири «турли фракцияларга ўтиш ҳукуматини шакллантириш бўйича музокара таклифи» билан чиққан.

Аввалроқ Telegraph газетаси «дунёдаги энг шафқатсиз мустабид раҳбар» - Мугабедан қолган «мерос» ҳақида маълумот берганди.

Мавзуга оид