Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Камбожага таҳдид қилди
АҚШ Камбожага мамлакатдаги мухолиф партия тарқатиб юборилгани туфайли «аниқ қадамлар» билан таҳдид қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости» Оқ уй расмий вакили Сара Сандерснинг баёнотига таянган ҳолда.
«Қўшма Штатлар Камбожа ҳукуматининг чуқур афсусга сабаб бўлаётган ҳаракатларига жавобан аниқ чоралар кўради. Биз биринчи қадам сифатида Камбожанинг сайловларни ўтказиш миллий қўмитаси ва у томонидан 2018 йилда миллий сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлашни тўхтатамиз. Ҳозирги сиёсат шароитида келаси йилги сайловлар қонуний, эркин ёки ҳалол бўлмайди», - дейилади баёнотда.
Камбожа Олий суди мамлакатдаги мухолиф Миллий қутқарув партиясини тарқатиб юбориш ҳақида 16 ноябрь, пайшанба куни қарор қабул қилди. Суд қарорига кўра, Миллий қутқарув партиясидан бўлган барча депутатлар парламент ҳамда маҳаллий органлардаги мандатларидан маҳрум этилади, партиянинг энг кўзга кўринган вакиллари эса сиёсий фаолиятдан беш йилга четлатилади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025