Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ аукционида автосалон биноси, «Каптива», «Малибу» ва супермаркет сотилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мусодара этилган яна қатор моддий бойликларни онлайн аукционга қўйди.
Хусусан, МИБ «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан Тошкент шаҳар, Сергели туманида «Каптива» аукционга қўйилди. У 88 000 000 сўмга баҳоланди.
Шунингдек, Фарғона вилояти Фарғона тумани Лоғон ҚФЙ Машъал МФЙдаги супермаркет 250 000 000 сўмга сотилмоқда.
Тошкент шаҳар Сергели тумани Янги Сергели кўчасидаги LADA автосалони жойлашган 7-уй эса 3 660 000 000 сўмга баҳоланди.
Аукционга қўйилган машиналар орасида 25 000 000 сўмга баҳоланган «Кобальт», 25 млн. сўмга баҳоланган «Спарк», 66 млн. сўмга баҳоланган «Малибу» бор.
Бундан ташқари, Самарқандда 519 млн. сўмга баҳоланган дўкон биноси, Фарғона вилоятида 214,5 млн. сўмга баҳоланган кўчмас мулк ҳам сотувга қўйилди.
Мавзуга оид
19:24 / 06.03.2025
МИБ ходимлари ҳам боди-камералардан фойдаланишни бошлайди
08:00 / 05.12.2024
321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди
13:29 / 30.11.2024
МИБ Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
18:40 / 09.11.2024