ОАВ Зимбабвенинг келажаги ҳақида ёзди
Ҳарбийлар режаларига кўра Зимбабведа мамлакат президенти Роберт Мугабе томонидан ўз лавозимидан бўшатилган, бироқ ҳарбий тўнтарув натижасида ҳокимият тепасига яна қайтган вице-президент Эммерсон Мнангагва мамлакатни 5 йил бошқарадиган ўтиш ҳукуматини шакллантиради. Бу ҳақда маҳаллий Financial Gazette нашри юқори лавозимли мансабдор шахсларга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.
Мугабе қаттиққўллиги учун “Тимсоҳ” лақабини олган Мнангагвани истеъфога кетказгандан кейин вазиятга ҳарбийлар аралашиб, мамлакат пойтахти Хараредаги телемарказ ва президент Мугабе қароргоҳи устидан назоратни қўлга олишган. Охирги маълумотларга кўра, Мугабе уй қамоғида ушлаб турилибди, унинг рафиқаси Грейс Мугабе мамлакатдан қочиб кетган.
Нашр маълумотларига кўра, ўтиш ҳукумати таркибига мухолифат вакиллари киради. Ҳарбийлар режаларига кўра, Зимбабведа умумий сайловлар фақат 5 йилдан кейингина бўлиб ўтади.
Таъкидланишича, 16 ноябрда Мугабе армия вакиллари билан учрашган. “Франс Пресс” ахборот агентлиги Зимбабве қуролли кучларидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда учрашув якунига кўра президент истеъфога кетишдан бош тортганини маълум қилган. Harare24 янгиликлар порталининг маълум қилишича, Мугабе ва ҳарбийлар келишувга келганлар: Мугабе ўз оиласи хавфсизлиги эвазига ҳукмрон ZANU PF партиясининг конгрессидан кейин декабрда истеъфога кетишга рози бўлган.
Financial Gazette’нинг ёзишича, агар Мугабе истеъфога кетишдан бош тортса, ҳарбийлар парламентга президентга ишонч билдириш масаласини олиб чиқишади ёки конституцияга амал қилмаслик айблови билан импичмент жараёнини бошлашади.
93 ёшли Мугабе ноябрь бошида ўзининг эҳтимолий вориси ҳисобланган ва армия томондан қўллаб-қувватланган Мнангагвани истеъфога чиқаришга қарор қилган. 13 ноябрда армия бош штаби бошлиғи Константин Чивенга Мугабени ZANU PF партияси сафини тозалашни бас қилишга чақирган.
Мнангагва мустақил Зимбабвенинг биринчи ҳукумати таркибида давлат хавфсизлиги вазири лавозимини эгаллаб келган. Вице-президент лавозимига эса 2014 йил тайинланган. Айнан ўшанда ҳукмрон партияда Мугабедан кейин ҳокимият кимга ўтиши бўйича зиддият вужудга келган: партиянинг бир қисм аъзолари Мнангагвани, бир қисми эса президентнинг рафиқаси Грейс Мугабени қўллаб-қувватлашган.
Мавзуга оид
00:19 / 06.11.2024
Зимбабве полициясига хизмат вақтида мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди
20:55 / 14.09.2024
Зимбабве қурғоқчилик туфайли 200 та филни ўлдиради
23:18 / 27.07.2023
Путин Зимбабве президентига вертолёт совға қилди
22:36 / 23.04.2021