ФОТО: Севилья — 2018 йилнинг энг яхши саёҳат шаҳри
Сайёҳлар учун мўлжалланган Lonely Planet портали ўзининг Best in Travel рейтингини янгилади. У 2018 йили саёҳат қилишни тавсия этувчи шаҳарлар Топ-10 рўйхатини эълон қилди. Унинг биринчи ўрнига Испаниянинг фламенко рақси, готик архитектураси ва хуштаъм чуррос ширинлиги билан машҳур Севилья шаҳри тан олинди. Қуйида нима учун Севилья танланганининг бир неча сабаблари билан танишасиз. Севилья бир вақтлар Испания Андалусиясининг маъмурий маркази ҳисобланади.
Бу анча машҳур жой бўлиб: шаҳарнинг ҳар бурчагида сайёҳлик автобусларини кўриш мумкин.
Янада талабчанроқ саёҳлар учун муқобил транспорт воситаси ҳам бор — от-арава.
Пласа-де-Эспанья саройи 1929 йили ташкил этилган Иберо-Америка кўргазмаси учун барпо қилинган эди.
Улкан мажмуа пиёдалар ўтиши учун қурилган кўприкчалар остидан ўтувчи кичик каналлар атрофида қурилган.
Саройнинг готик архитектураси шаҳарнинг улуғвор кўринишига ҳамоҳангдир.
Фонтанлар ҳам бинонинг улуғворлигини такрорлайди.
Алькасар саройи Севильянинг яна бир диққатга сазовор жойи ҳисобланиб, ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Герцоглар саройи бирмунча камтарона кўринса-да, ажойиб тарихга эга ва миллий ёдгорлик саналади.
Шаҳарнинг яна бир жозибакор манзили Гвадалквивир дарёсидаги Олтин минорадир. У 13-асрдан бери ҳарбийларга қўриқчилик биноси сифатида хизмат қилиб келган.
Парасоль метрополи, авангард ёғочдан ясалган конструкция бўлиб, маҳаллий аҳоли уни «Севилья қўзиқоринлари», деб атайди. У Пласа-де-ла-Энкарнасьон майдони узра соя солиб туради. Бу ерда кафелар, концерт зали ва бозор ҳам жойлашган.
Унинг устида шаҳар марказини томоша қилиш мумкин бўлган йўлакча бор.
Мазали таомлар хўрандалар Севильяда ўзларини хурсанд қила олишади.
Тапас-барларда классик испан ошхонаси таомлари тортилади.
Бу ерда, шунингдек, машҳур померанцалар ўсади. У мандарин ва помелони ёдга солувчи бироз тахирроқ мевалардир.
Ширинхўрлар эса, шундоққина кўчада сотиладиган чурросларни татиб кўришлари мумкин.
Бундан ташқари, Севилья фламенко номли ритмик рақс билан танилган.
Апрель ойида ташкил этиладиган савдо-ярмаркаларида шундай рақсларни томоша қилиш мумкин.
Ўзининг ажойиб архитектураси, мазали таоми ва ёрқин маданияти туфайли Севилья — 2018 йили саёҳат учун яхши танловдир.
Мавзуга оид
22:15 / 22.11.2024
Испания бешта авиакомпанияни салкам 180 млн евро жаримага тортди
16:24 / 20.11.2024
Машҳур теннисчи Рафаэл Надал профессионал фаолиятини якунлади
20:54 / 19.11.2024
Испания ҳар йили 300 минг мигрантни қонунийлаштириш ниятида
21:44 / 12.11.2024