Фан-техника | 17:05 / 20.11.2017
17821
1 дақиқада ўқилади

Формула-1 «машиналари қабристони» топилди

Фото: Auto.cz

Францияда 1980 ва 1990-йилларга тегишли Формула-1 автомобилларининг ташлаб кетилган коллекцияси топилди. Бироқ гап Ferrari, Lotus ҳамда Renault’нинг ҳақиқий машиналари ҳақида эмас, балки уларнинг нусхалари ҳақида бормоқда, деб хабар қилди Auto.cz нашри.

Таъкидланишича, кўплаб автомобилларда Формула-1’да иштирок этган ўхшаш машиналар билан бўёқлар ҳамда рақамлар умуман бошқадир. Афтидан, бу музейга ёки хусусий коллекция йиғувчига тегишли бўлган макетлар.

Барча машиналар ёмон ҳолатда экани айтилмоқда. Уларни  пўпанак босган, бўёқлар эса кўчиб кетган ва ғилдираклар бўшаб қолган. Автомобиллар нима сабабдан шундай ҳолатга тушгани номаълум.

Фото: Auto.cz
Фото: Auto.cz
Фото: Auto.cz
Фото: Auto.cz
Фото: Auto.cz

Мавзуга оид