Спорт | 08:45 / 20.11.2017
8081
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик Миша Ге Франция Гран-присида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик фигурали учувчи Миша Ге Франциянинг Греноблида ўтган Гран-прининг 5-босқичида ғолиблар шоҳсупасидан жой олди. У мусобақанинг бронза медалини қўлга кирита олди.

Олтин медаль испаниялик Хавьер Фернандесга насиб қилди. Кумуш медални япониялик Шома Уно қўлга киритди.

Миша Ге уч сакрашлар билан чекланиб, техника учун юқори баҳолар олди ва натижада бронза медали соҳибига айланди. 

Натижалар қуйидагича бўлди: 1. Хавьер Фернандес (Испания) - 283.71 балл. 2. Шома Уно (Япония) - 273.32. 3. Миша Ге (Узбекистан) - 258.34

Миша икки маротаба (2011 ва 2013 йиллар) Осиё кубогининг кумуш медалини қўлга киритган. Ўзбекистоннинг 4 карра чемпиони ҳисобланади. 

Ҳамюртимиз Сочида ўтган Олимпиадада иштирок этиб, 17-ўрин билан чекланиб қолганди.

2017 йил 2 октябрь ҳолатига кўра, дунё рейтингида 19-ўринни эгалламоқда.

Мавзуга оид