Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чегаралар тўсиқ эмас - мексикалик қиз ва америкалик йигит икки давлат чегарасида оила қурди
Мексикалик 27 ёшли Эвелия Рейес ва АҚШдан бўлган 26 ёшли Брайан Ҳьюстон икки давлат ўртасидаги чегарада тўйларини ўтказди, деб хабар бермоқда The Washington Post.
Нашр маълумотига кўра, севишганлар Мексиканинг Тихуана туманида жойлашган «Умид дарвозаси» номли ерда никоҳларини қайд қилишган. «Дарвоза» чегаранинг ҳар икки томонида яшовчи ва бир-бирининг уйига бора олиш имкониятига эга бўлмаган қариндошларнинг учрашиши учун сўнгги йиллар давомида атиги бир неча марта очилган.
Таъкидланишича, севишганлар никоҳ тўғрисидаги расмий ҳужжатларни чегаранинг ўзида имзолашган. Рейес тегишли ҳужжатлари бўлмагани туфайли АҚШга кира олиш имкониятига эга эмасди. Бироқ энди у яшаш учун рухсатнома сўраш ҳуқуқини қўлга киритди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025