Оператор унга халақит қилган автобусни “астойдил койиди” (видео)
АҚШнинг The Weather Channel канали оператори Атлантадаги Georgia Dome стадионининг бузилиши жойидан жонли трансляция олиб бораётганда энг муҳим лаҳза – стадионнинг бузилиб тушиши вақтида унинг олдини автобус тўсиб қўйган.
Оператор бу ҳолатдан аччиқланиб, ичидаги бор ғазабини “тўкиб-сочган”.
“Йўқ, автобус! Нарига йўқол! Автобус! Ланъати! Йўлдан қоч, автобус! Сен... Сен.. Сен... Аааа! Жин урсин! Жин урсин!”, деб сўкиниб кетган оператор.
Автобус бир неча сония тургач, йўлини давом эттирган. Кадрга стадионнинг бузилгандан кейинги кўринишигина тушган.
Ижтимоий тармоқларда кўпчилик фойдаланувчилар энг муҳим лаҳзани ўтказиб юборган операторни қўллаб-қувватлашган.
“Илтимос, бу операторни ишидан бўшатманг! У ахир чиндан ҳам бир онга бўлса ҳам яна Американи бирлаштирди”, деб ёзган Shawn in Daytona никли фойдаланувчи.
“The Weather Channel оператори, қор ҳам, ёмғир ҳам ва ҳаттоки автобус ҳам сизнинг репортажингиз қийматини тушира олмайди”, деб ёзган Beverly.
Баъзилар эса суратга олиш ракурси нотўғри танланганини айтишган, ахир трассадан исталган вақтда транспорт воситаси ўтиши мумкинлиги кундай равшан нарса эди.
Georgia Dome стадиони 1992 йилда 214 млн долларга қурилган. 25 йилдан кейин унинг ёнида замонавий стадион барпо этилган, Georgia Dome‘ни эса 2 тонна портловчи модда билан бузиб ташлашга қарор қилинган.
Мавзуга оид
15:51 / 07.11.2024
Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарни қоплаб бериш режалаштирилмоқда
13:06 / 06.11.2024
Тошкентдаги автобусга номаълум шахслар салон аёл ва эркаклар учун ажратилгани ҳақидаги постерни ёпиштириб кетди
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
13:50 / 24.10.2024