Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Blackwater асосчиси Америка Конгрессида кўрсатма беради
Хусусий ҳарбий компания – Blackwater асосчиси Эрик Принс келаси ҳафтада АҚШ парламенти вакиллар палатасининг разведка бўйича қўмитаси ҳузурида кўрсатмалар беради. Қўмита Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашуви юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда, деб ёзади Politico газетаси.
Маълумотларга кўра, Принс БАА воситачилигида Россия президентининг махсус вакили билан учрашган.
Россиянинг "Америка сайловларига аралашуви", шунингдек, Трампнинг Россия билан эҳтимолий алоқалари бўйича тергов ишларини ФҚБ ва Конгресс олиб бормоқда. Бундай алоқани ва сайловларга аралашувларни Оқ уй ва Кремль маъмуриятлари бирдек рад этиб келади. Тергов бўйича махсус прокурор сифатида ФҚБнинг собиқ раҳбари Роберт Мюллер тайинланган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025