Жаҳон | 23:21 / 23.11.2017
4909
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон шарқидаги портлашда 10 киши ҳалок бўлди

Фото: AP

Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 20 дан кўпроқ киши яраланди. Бу ҳақда шифокорларга иқтибос келтирган ҳолда маҳаллий 1TV канали маълум қилди.

Маълум қилинишича, портлаш туман полициясининг собиқ қўмондони уйи ёнида содир этилган. Портлаш юз берганини Нангарҳор вилояти губернатори вакили тасдиқлаган.  

Гувоҳларнинг маълум қилишларича, портловчи қурилмани террорчи-худкуш ҳаракатга келтирган.

Ҳозирча бирорта террорчилик гуруҳи ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Мавзуга оид