Жамият | 08:20 / 23.11.2017
13649
2 дақиқада ўқилади

Ёқутистонда кучли қор бўрони вақтида дарсларни қолдирмаган ўқувчилар хорижликларни лол қолдирди

Блогер Болот Бочкарев твиттерда кучли қор бўрони вақтида мактабдан уйларига қайтаётган ёқутистонлик ўқувчилар видеосини жойлаштирди.

“Чокурдах қишлоғида болалар мактабдан уйларига қайтмоқдалар. Бу менинг Ёқутистоним. Тангрига шукрки, Якутскда бундай шамоллар бўлмайди”, деб изоҳ қолдирган видеога блогер.

Баъзи хорижлик фойдаланувчилар болаларнинг бардошига таҳсин айтишган.

“-5 совуқда мактабга элтиб қўйишимни талаб қилаётган бу миянғи ўғлимга ҳозиргина бу видеони кўрсатдим. Мерси”, деб ёзган Scowling Owl ники остидаги фойдаланувчи.

“Сиз энди руслар нима учун бунчалик қатъий эканликларини англагандирсиз”, деб ёзган Weather nuts.

“Қандай турфа хиллик: Нидерландияда 10 см қор ёғса, бутун мамлакат ишлашдан тўхтаб, мактаблар ёпилади”, деб ёзган Gabsor Fotografie.

“Жасурона”, деб ёзган Kaziam.

“Қойил! Агар бизда – Ирландияда шунга ўхшаш об-ҳаво шароити бўлганда мактаблар ёпилган бўларди”, деб ёзган Charlie Herron.

Ykt.Ru портали маълумотларига кўра, видеодаги воқеа Русское қишлоғида юз берган. Шамол тезлиги сониясига 30 метрга етган. Охир-оқибатда мактабдаги машғулотларни бекор қилишга қарор қилинган.

Мавзуга оид