Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қабул қилинишида кўмак кўрсатади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи мобайнида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қабул қилинишида, хусусан, мазкур ташкилотга аъзо бўлишнинг натижасини баҳолаш, миллий қонунчиликнинг ЖСТ келишувлари талабларига мослиги экспертизаси ҳамда техник, консультатив ва манфаатдор вазирлик ва ташкилотларга мутахассислар кўмагини бериш йўллари орқали Корея Республикасининг қўллаб-қувватлаши бўйича меморандум ва Йўл харитаси имзоланди.
Ўзбекистонда ташқи савдодаги ҳамкорликнинг илғор шаклларини жорий этиш, ташқи савдо операцияларини ўтказиш ва экспортни рағбатлантириш билан боғлиқ тартиб-қоидаларнинг енгиллаштирилиши мақсадида томонлар илғор корейс тажрибаси асосида Ўзбекистон Республикаси электрон савдо Миллий платформасини яратиш тўғрисида келишувга эришдилар ва мазкур шартнома ижросининг амалда татбиқ қилиниши бўйича мувофиқ Йўл харитаси тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган «Марказий Осиё ва Евроиттифоқ» кўринишидаги вазирлар учрашувидан сўнг Федерико Могерини Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилоти аъзолигига кирганини эътироф этганди. Европалик сиёсатчи ушбу йўналишда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг фаоллигини кўриш умидида эканини билдирган.
Мавзуга оид
17:12 / 28.03.2022
Галина Саидова савдони эркинлаштириш хавфлари ҳақида гапирди. Иқтисодчилар у келтирган аргументларни рад этди
17:50 / 21.12.2021
Импортни квоталаш: Вазир изоҳ берди, иқтисодчи савдони чеклашни бас қилишга чақирди
12:25 / 20.12.2021
Комилов: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Корея алоқаларини иттифоқчилик даражасига кўтаришни таклиф қилди
17:17 / 17.12.2021