Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрихондаги оила бошлиғи пахтага кетганида уй ёниб кетди. Энди унга кўмак керак
Бундан икки ҳафта аввал KUN.UZ сайтига мурожаат келиб тушган эди.
Унда айтилишича, Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Дўлан қишлоғида истиқомат қилувчи Илёсбек Абдуллаев ўтган ойда уюшмаган аҳоли сифатида Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманига пахта теримига кетган пайтида - 20 октябрь куни тўрт хоналик уйи бахтсиз ҳодиса туфайли ёниб кетган. Хонадон соҳибининг билдиришича, ўша куни қаровсиз қолган хонадонга ўт кетишига электр линиясидаги қисқа туташув сабаб бўлган. Икки фарзандли оила айни пайтда яшаш жойисиз қолмоқда.

Фалокатдан жабр кўрган хонадон эгаси туман ҳокимлигига мурожаат қилган, унинг ҳолатини ўрганиш учун масъул шахслар келган. Шундан сўнг туман ҳокимлиги томонидан 25 дона шифер келтирилган. Бундан ортиқ ёрдам бўлмаган. 25 дона шифер билан эса бошпана битиб қолмайди. Жабрланувчининг туман ҳокимлигига қилган кейинги мурожаатлари эса бесамар бўлди.

Қиш яқин. Кун сайин ҳарорат пасаймоқда. Абдуллаевлар хонадони маҳалла ва қариндош-уруғлар ёрдамида бир хонали уйни битказиб, қишнинг қорли ва қировли кунларигача бошпанага кириб олиш ҳақида ўйламоқда. Ҳозирда бир хонали уй қуришга чоғланган Илёсбек бор ҳаракатини уни битиришга қаратган. Лекин, маълумки, уй қуриш учун жуда кўп қурилиш материаллари зарур. Қурилиш материаллари эса пулга сотилади. Айни пайтда бу оилада уйни битириш учун маблағ йўқ ва улар яхши кишиларнинг кўмагига муҳтож.

Абдуллаевлар хонадонига бевосита маблағ билан ёрдам бермоқчи бўлганлар учун пластик карта рақами:
пластик карта орқали:(Click. Payme)
Агробанк - 8600 0423 0566 2602
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025