Ўзбекистон | 14:25 / 23.11.2017
31645
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида қандай шартномалар имзоланди?

Ўзбекистон Республикаси президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга расмий ташрифи чоғида икки мамлакат вакиллари ўртасида турли даражадаги шартнома ва меморандумлар имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Актам Ҳайитов ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини бошқариш вазири Ким Пан Су ўртасида вазирликлараро ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Корея Республикаси Адлия вазири ўринбосари Ли Кю Ро икки мамлакат Адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик меморандумини имзолади. Шунингдек, Абдулазиз Комилов ва Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Кю Хва ўртасида вазирликараро 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолаган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев ва Корея Республикаси Савдо-саноат ва энергетика вазири Пек Мюн Гю ўртасида Ўзбекистонда миллий электрон савдо платформасини жорий қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битими ҳамда Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига қўшилиши бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Бундан ташқари Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, Стратегия ва молия вазири Ким Дон Ё Билимлар алмашинуви дастури бўйича англашув меморандумини имзолади.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, Стратегия ва молия вазири Ким Дон Ё икки мамлакат ўртасида 2018-2020 йилларда иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси кредитлари бўйича келишувни, молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолашди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси президенти Мун Жэ Ин икки давлат ўртасидаги стратегик шерикчилик алоқаларини ҳар томонлама чуқурлаштириш бўйича қўшма баёнотни имзолади.

 

Мавзуга оид