Жамият | 23:27 / 24.11.2017
65347
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг ҳар бир меҳмонхонасида Қуръон, жойнамоз ва қибла кўрсаткичи бўлади

Фото: Azon.uz

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси «Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» Давлат унитар корхонаси томонидан янги давлат стандарти —  Oʻz DSt 3220:2017 «Туристик хизматлар. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар» ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда Uzbektourism.uz.

2018 йил 1 январдан эътиборан расман кучга кирадиган қоидаларга кўра ҳар бир меҳмонхонада диний китоблар, жумладан, мусулмонлар учун Қуръони карим ва ибодат қилиш учун жойнамоз (хоналарнинг камида 10 фоизида) ва Макка йўналиши (қибла) ни кўрсатувчи белги (хоналарнинг энг камида 30 фоизида) бўлиши шарт этиб белгиланган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид