Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Виктор Маҳмудов Николай Патрушев билан ҳамкорлик режасини имзолади
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ўртасида ўтказилган учрашуви натижалари бўйича ҳамкорлик режаси имзоланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Патрушев МДҲ давлатларидан бўлган ҳамкасблари билан икки томонлама музокаралар ўтказган.
Хусусан, "Патрушевнинг учрашувлари натижалари бўйича Беларусь Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Станислав Зась, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан ҳамкорлик режалари имзоланди".
Шунингдек, Молдова Хавфсизлик Кенгаши Олий кенгаши котиби Артур Гуменюк ва РФ Хавфсизлик кенгаши котиби ўртасида хавфсизлик кенгашлари девонлари ўртасида ўзаро алоқалар ҳақида баённома имзоланди.
Патрушевнинг Тожикистон Хавфсизлик кенгаши котиби Абдураҳим Қаҳҳоров билан учрашувида “икки давлат махсус хизматлари ва кучишлатар тузилмаларининг ўзаро муносабатлари масалалари кўриб чиқилди”.
Мавзуга оид
18:08 / 29.04.2025
Патрушев Россиянинг Одессага даъвосини эълон қилди
18:27 / 12.11.2024
Ўзбекистон мудофаа вазири Москвага борди
21:55 / 14.05.2024
Дюмин ва Патрушев Путиннинг ёрдамчиларига айланишди. Улар ҳукуматда қандай рол ўйнайди?
10:00 / 26.04.2024