Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon раҳбари бойлиги 100 миллиард долларга етган илк одам бўлди
Amazon онлайн-ритейлери асосчиси ва раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги катта миқдорда чегирмалар тақдим қилинувчи “қора жума”дан кейин 100 млрд. долларга етди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Безос компаниясининг акциялари нархи катта кўламли савдолардан илҳомланган сармоячилар эвазига 2 фоизга ошди. Бу куни онлайн-дўконда савдолар ҳажми ўтган йилгига нисбатан 18,4 фоиз ошиқроқ бўлган.
Аввалроқ Безос бойлиги 93,1 млрд. долларга баҳоланаётганди. Шу тариқа, Безос бойлиги 100 млрд. долларга етган дунёдаги илк одам бўлди.
Amazon дунёдаги энг йирик онлайн-ритейлердан бири ҳисобланади. Компания АҚШдан ташқари, Канада, Хитой, Бразилия, Япония ва Европа давлатларида фаолият юритади. Amazon.com онлайн-дўкони 1995 йил июлда ишга туширилган.
Мавзуга оид
21:23 / 12.05.2025
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди
20:44 / 07.05.2025
8 ёшли бола онасининг телефонидан 70 минг дона конфет буюртма қилди
13:24 / 30.04.2025
Оқ уй Amazon'нинг бож миқдорларини ошкор этиш режаларини танқид қилди
07:50 / 29.04.2025